ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Бола ва замон" илмий-оммабоп журналимиз янги форматда чоп этилди, деб хабар қилди Лола Каримова ижтимоий тармоқдаги сахифасида.
Каримовага кўра, журналист, тиббиёт ходимлари, педагог ва психологлардан иборат таҳририят кенгаши журналнинг янги форматинини ишлаб чиқарар экан, уни фойдали ва қизиқарли мақолаларга янада бойроқ қилишга ҳаракат қилган.
"Энди мақолалар ўзбек ва рус тилларидан ташқари инглиз тилида ҳам чиқади. Журналимиз асосан бола соғлиғи ва таълим-тарбиясидаги долзарб мавзуларга бағишланган", — дейди Лола Каримова.
Таъкидланишича, ушбу журнал турли ёшдаги болаларни яхшироқ тушуниш, алоҳида эҳтиёжга эга болаларни парваришлаш ва ривожлантириш соҳасида педагог ва ота-оналар учун қўлланма сифатида 2005 йилда ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан психолог, педагог ҳамда маориф ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари мутаҳассисларидан шаклланган муаллифлар гуруҳининг сафи кенгайиб бормоқда.
Журнал ЮНИСЕФ болалар фонди, Халқаро меҳнат ташкилоти, "SOS-болалар шаҳарчаси" Уюшмаси, БМТ ривожланиш дастури, Европа иттифоқи делегацияси каби халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
"Бола ва замон" журнали ҳақида батафсил маълумотга унинг Facebookдаги саҳифаси орқали эга бўлишингиз мумкин.