ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Таниқли журналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раисининг ахборот сиёсати бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маҳаллий ОАВларда маълумот берилишича, туркум телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюсери, ОАВ соҳаси эксперти Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари вазифасини бажаради.
Бобур Алихонов 1962 йилда хизматчи оиласида туғилган. 1983 йилда ТошДУни тамомлаган ва шу вақтда телевидение соҳасига ишга кирган. Шу кунга қадар "Ахборот" дирекциясида директор вазифасини бажарган. 1986 йилда "Останкино"да, шунингдек, АҚШдаги бир нечта телекомпанияларда ва 1995 йилда Британиянинг ВВС компаниясида стажировка ўтаган.