ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселекторда президент телевидение фаолиятига тўхталди, деб хабар беради uz24.uz.
Президент телевидение фаолиятини танқид қилган ва тизимни ўзгартириш кераклигини таъкидлаган.
Хабарга кўра, бу соҳада аҳвол "эски ҳаммом, эски тос" бўлиб қолаётгани айтилган ҳамда "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканали номлари тилга олиб ўтилган.
"Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. "Ахборот" кўрсатувини ўзгартиришимиз керак", деган Президент.