ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. “Правда Востока” ташкил этилган вақтда “Наша газета”, яъни “Бизнинг газета” деб номланган. Ўтган аср бошида пайдо бўлган газета маданиятни ва урф-одатларни улуғлаб маърифат йўлига хизмат қилган. Олдинги даврларда газета варақларида партия манфаатлари устун бўлган бўлса, мустақилликнинг илк кундан бошлаб газетада ҳам янги ҳаёт бошланди. Бугун “Правда Востока” Ўзбекистон ҳаёти ва мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларни ёритиб келмоқда.
Охирги 25 йилда газета Ўзбекистонда умумхалқ нашри мақомига эга бўлди ва мамлакатда энг кўп ўқиладиган, энг обрўли ва энг кўп иқтибос келтириладиган нашрлардан бирига айланди.
Охирги бир неча йилда, Ўзбекистонда ОАВлар сони кескин ошиб улар орасида рақобат кучайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда – 1514 та ОВ қайд этилган, уларнинг аксарияит – давлат нашрлари эмас. “Правда Востока” шундай шароитда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Газета ҳафтанинг 5 кунида 30 мингтадан чоп этилмоқда.
Газетанинг интернет саҳифаси ишга тушганига ҳам 10 йилдан ошди. У ерда фойдаланувчилиар дунёнинг исталган нуқтасидан газетада чоп этилган мақолалар, ёки нашр архиви билан танишиши мумкин.
Бугунги кунда “Правда Востока”да кўплаб машҳур журналистлар, таҳлилчилар, ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбоблари фаолият юритмоқда. Албатта, ҳар қандай редакцияга яхши анъаналар меъросхўрлари керак бўлганидек, “Правда Востока” да шлайдиганларнинг ҳам кўпчиллиги ҳали 30 га тўлмаган ёш авлод вакилларидир.
Талаба ва битирувчилар орасида ёш қобилиятларни қидириш фаол олиб борилмоқда. Журналистларнинг бугунги авлоди ўз ворислари анъаналарини муваффақиятли давом эттириб, “Правда Востока”даги такрорланмас профессионал ва инсоний муҳитни сақлаб келмоқда.