Ўзбекистонда туризмга бағишланган газетанинг илк сони нашр қилинди

© OLGA NEDBAYAVA / AFPТуризм
Туризм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Газета саҳифаларидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, янги ривожланиб бораётган туризм турлари, олим ва мутахассислар мулоҳазалари ўрин олган

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасига бағишланган "Туризм" газетасининг илк сони нашрдан чиқди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Туризмни ривожлантириш қўмитаси Жаҳон банкидан уч таклиф олди

Ҳозирча ойда икки марта чоп этиладиган газета ўзбек тилида бўлиб, ундан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, янги ривожланиб бораётган туризм турлари, олим ва мутахассислар мулоҳазалари ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистонда бўлган чет эллик сайёҳлар таассуротлари, мамлакат табиий ва маданий бойликлари, тарихий меъморий обидалар ва жаҳон туризми билан боғлиқ статистик маълумотлар ҳам бериб борилади.

Таҳририят ушбу соҳага қизиқувчи, газета саҳифаларида ўз мақолалари чоп этилишини истаганларни ҳамкорликка чорлайди.

Янгиликлар лентаси
0