ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитасида, қўмита раиси Анвар Шараповнинг Р.Нитти бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Жаҳон банки вакиллари туризмри ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга эканликларини таъкидлашди. Улар туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистонга уч маслаҳат бердишди.
1. Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш натижасида туризмни ривожлантириш. Жаҳон банки "Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш" лойиҳасини қайта давом эттиришни таклиф қилди.
2. Туризм соҳасида чуқур изланиш ва таҳлил ўтказишда Жаҳон банки ёрдамидан фойдаланиш. Хусусан Жаҳон банки Ўзбекистон Турзмни ривожлантириш қўмитасини Токиода бўлиб ўтадиган, маданий ёдгорликларни сақлаб қолиш дискуссиясига таклиф қилди.
3. Туризм соҳасида инвестицион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш. Мисол тариқасида яқинда Жаҳон банки Грузияда "Соғломлаштириш ва вино дегустацияси сайёҳлигини" ривожлантириш мисол келтирилди.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси Анвар Шарапов бошчилигида Жаҳон банки таклиф қилган йўналишлар борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.