Покистонда ибодатхона назоратчиси 20 кишини савалаб ўлдирди

© Sputnik / Евгений Пахомов / Медиабанкка ўтишТраурное шествие в Исламабаде
Траурное шествие в Исламабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурбонларга аввал наркотик модда қўшилган ичимлик берилган, кейин "тозаланиш" удмига кўра, таёқ билан саваланган, охирида - ханжар санчилган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Покистоннинг Панжоб вилоятида сўфийлар масжиди назоратчиси 20 кишини ўлдирди, уч кишини жароҳатлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Фожеа Карачидан 200 км шимоли-шарқда жойлашган Саргодха шаҳрида рўй берган. Уч нафар аёл ушбу оммавий қотилликдан қутилиб қолган ва бўлиб ўтган воқеани полицияга айтиб берган.

Гувоҳлар айтишига қараганда, Али Аҳмад Гужара сўфийлар ибодатхонаси назоратчиси, Лахорлик Абдул  Воҳид телефон орқали 20 кишини жума оқшоми "тозаланиш" удми ўтказиш учун таклиф қилган.

Дор - Sputnik Ўзбекистон
Покистон қатл қилиш бўйича рекорд ўрнатди

Назоратчи уларни масжид хоналаридан бирида бирма-бир қабул қилган. Қурбонларга аввал таркибига наркотик модда қўшилган ичимлик берилган, кейин, "тозаланиш" удмига кўра, кийими ечилиб таёқ билан саваланган. Энг сўнгида назоратчи уларнинг  танасига ханжар санчган. 

Масжидга етиб келган полициячилар 20 кшининг жасадини топишган, улар Абдул  Воҳид ва яна 4 кишини ушбу жиноятда айблаб ҳибсга олган.

Полиция хабарида айтилишига кўра, 50 ёшли Абдул Воҳид руҳий касалга чалинган бўлиши эҳтимоли бор. Агар шундай бўлса қандай қилиб назоратчи Абдул Воҳид бир неча йил давомида давлат хизматида ишлаб келган, деган савол ўз-ўзидан туғилади.

Маҳаллий аҳоли гувоҳлигига қараганда, ушбу хизматчи-назоратчи масжидга ойига икки маротаба келиб одамларни қиздирилган темир билан қийнаган. Назоратчи фикрига кўра бу ҳам "тозалаш" удми ҳам соғлиққа фойда келтирар эмш.

Бошқа ОАВлар хабарига кўра, Панжоб маҳаллий ҳукумати, масжидда бўлиб ўтган ҳақиқий террорчиликни яшириш мақсадида, ушбу хабарни тарқатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0