Покистон қатл қилиш бўйича рекорд ўрнатди

© pixabay.comДор
Дор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2014 йилда ўлим жазосига таъқиқ олиб ташланганидан кейин Покистонда 400дан зиёд киши қатл қилинди. Бу ҳолат Reprieve халқаро ҳуқуқни сақлаш ташкилоти вакилларини даҳшатга солди.

 

ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Расмий хабарларга кўра, охирги 1,5 йил ичида Покистонда 404 киши қатл қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра ҳақиқий маълумотлар бундан анча зиёд бўлиши мумкин. 

Покистонда ўлим жазоси яна қўлланила бошлагани сабаби 2014 йилда террорчиларнинг Пешавордаги мактабга ҳужуми бўлди.  Ўша “Толибон” ҳужумида 130 мактаб боласи қурбон бўлган эди. Шундан кейин Покистонда ўлим жазоси яна қўллана бошлади.

2015 йилнинг март ойида ўлим жазоси билан жазоланадиган жиноятлар рўйхати кенгайтирилди. Ҳозирги кунда Покистон қамоқхоналарида ўлимга маҳкум қилинган яна 8 минг киши бор. Покистонда ўлим жазоси – осиш орқали амалга оширилади.

 

Янгиликлар лентаси
0