Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишКамера слежения
Камера слежения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайтнинг ишлаш жараёни жуда оддий - автомобиль эгаси махсус катакларга паспорти ҳамда телефон рақамларини киритади ва реал вақт режимида жаримага тортилганми-йўқми аниқлаши мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкентдаги йўл камераларида қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима тўлови ҳақидаги барча маълумотлар акс этувчи сайт шу ойда ишга тушади, деб маълум қилди пойтахт ИИББ, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Кузатув камераси - Sputnik Ўзбекистон
Камералар туфайли қоидабузарликлар сони 4 баравар камайди

Сайтнинг ишлаш жараёни жуда оддий — автомобиль эгаси махсус катакларга паспорти ҳамда телефон рақамларини киритади ва реал вақт режимида жаримага тортилганми-йўқми аниқлаши мумкин бўлади.

Сайтда кўрсатилган маълумотни тасдиқлатиш учун эса 254-22-16 телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

Келгусида сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун жарималар ҳақида махсус SMS-жўнатмалар жорий этиш ва махсус мобил иловани ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0