ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Куни кеча Самарқанд шаҳрида трамвай ҳаракати ишга туширилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Шаҳар учун муҳим аҳамиятга эга тадбирда олинган суратлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам пайдо бўлмоқда. Интернет фойдаланувчиларнинг аксарияти ва ниҳоят шундай кун келганига ҳали ҳам ишонишмаётганини айтиб ўтишган.
Сал кечроқ Самарқанд шаҳри депо ишчилари трамвай ишга туширилиши кутилаётган бир нечта саналарни айтиб ўтишди. Самарқанднинг кўплаб аҳолиси трамвай ҳаракати ишга туширилишига умид қилиб вокзал олдидаги сўнгги бекатга 29 март куни тўпланишди. Аммо уларнинг умидлари оқланмади.
Трамвайди биринчилардан бўлиб шаҳар айланган йўловчилар сўзларига кўра, транспорт қулай тезликка эга бўлиб, жуда силлиқ ҳаракатланмоқда.
Электр токи узилиши туфайли тўхташлар юз бериши мумкинлиги ҳақидаги ҳавотирлар беҳуда бўлиб чиқди. Ҳаммаси иш режаси бўйича бормоқда.
Шаҳар маъмуриятидаги манбанинг сўзларига кўра, биринчи босқичда шаҳар кўчаларида йўловчиларга 21та трамвай хизмат кўрсатади. Улар орасидаги интервал тахминан 10-15 дақиқани ташкил қилади.