"Кутилмаган меҳмон", ёхуд Самарқандга трамвай керакми?

© Фото стрингераСамарқанддаги трамвай
Самарқанддаги трамвай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёга донғи достон, "Шарқ марвариди" дея эъзозланмиш - қадим Самарқанд шаҳрида келаётган ҳафтада трамвай ҳаракатланиши ишга туширилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ушбу лойиҳа муаллифлари ва ташаббускорлари режасига кўра, бу шаҳарга қўшимча сайёҳлар оқимини жалб этишга имкон беради, электр қуввати эвазига шаҳардаги экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилади, бир сўз билан айтганда, трамвай — самарқандликлар ва меҳмонларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни янада қулайлаштиради, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Аммо бу ҳозирча қуруқ гап, холос. Ҳақиқат эса айни вақтда сал бошқачароқ кўриниш касб этиб турибди. Самарқандликларнинг ўзлари рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида қандай фикрда? Нашр мухбирлари ана шу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдилар.

© Фото стрингераТрамваи в Самарканде
Трамваи в Самарканде  - Sputnik Ўзбекистон
Трамваи в Самарканде

Шаҳар аҳолиси билан савол-жавоб қилар эканмиз, уларнинг аксариятининг юзларида "Шу трамвай етмай турувди ўзи" деган ифода акс этиб турар эди, дейди мухбир.

Бу ишдан кўпам даромад кутмаслик кераклиги шундоққина аён. Сабаби, биринчидан, трамвайлар шаҳар бўйлаб қатнови йўлга қўйилган Isuzu автобусларидан кўра, ҳаракатланиш маршрутида чегараланган, қолаверса уларнинг ҳаракат тезлиги ҳам автобус транспортига нисбатан анча паст.

Трамвай билан бирга келган яна бир муаммо бу — тирбандликлар масаласи. Мисол учун, Рудакий кўчасини оладиган бўлсак, у трамвайни ишга тушириш режасига қадар ҳам йўл трафигидан "азият чекар" эди, мана энди унинг каттагина қисми трамвай учун ажратилгач, автомобиллар оқимидан "зўрға нафас оладиган" даражага етди.

Самарқанд кўчаларида автомобиллар сони йилига фақатгина ошаётганини инобатга олсак, орадан икки-уч йил ўтгач, аҳвол не кечаркин?

Кўриниб турибдики, айни вақтда бу масала шаҳар маъмуриятини унчалик безовта қилмаётган кўринади.

Эски шаҳар, айнан Сиёб бозори атрофида вазият янада мураккаброқ. Бу ердаги тор кўчалар автотранспортларнинг улкан оқимига мослаштирилмагани аниқ, трамвай пайдо бўлгач эса фақатгина икки полоса автотранспорт учун ажратилади, холос.

Бу воқеани шаҳардаги такси ҳайдовчиларидан бири қуйидагича ифодалади:

"Трамвайлар аввалига Тошкентда ҳаракатланди ва кейин керак бўлмай қолди. Уларни арзон-гаровга сотишни хоҳлашмади, шунинг учун кимдир "келинглар трамвайни Самарқандга юборамиз, ўшаёқда ҳаракатлансин", деган таклифни билдирди. Қизиқ қарор, пойтахтда тирбандликлар туфайли трамвайлар фаолиятига нуқта қўйилди, Самарқандда эса худди шу муаммо янада чуқурлашди. Орадан 5-10 йил ўтиб "ўйиндан тўйгач", трамвайларни Бухороми, Хивами ёки яна бир жойга юборармиз", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Айримлар эса, электр қувватидаги мунтазам узилишлар туфайли трамвай кунига тўрт соат ҳаракатланади, дея ҳазилнамо фикр билдиришмоқда.

Тошкент трамвайи - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда биринчи трамвай Наврўз куни юра бошлайди
"Трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш учун катта маблағни сарф қилиш керакмиди? Ундан кўра автобусларни харид қилган яхшимасмиди — ҳам арзон, ҳам самарали. Йўлларни бузиш, трамвай линияларини қуришга ҳожат қолмасди. Энди эса бу хўжаликка хизмат кўрсатиш учун яна қанча маблағ керак бўлади? Бу транспорт ўзини оқламаслиги ҳам аниқ", — дейди Сарвар исмли суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Самарқанддаги биринчи трамвай тармоғи икки босқичда қурилади ва 21 март куни илк трамвай йўлга чиқади, деб хабар берган эдик.

Шаҳарни ривожлантириш бош режасига кўра, умумий узунлиги 34,8 километрли тўртта трамвай тармоғи қурилиши режалаштирилган. "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг маълумот беришича, биринчи босқичда узунлиги 11,4 километрли трамвай йўли ётқизилади. Йўл иккита участкада — темир йўл вокзалидан Саттепо массивгача 6,4 километр ва темир йўл вокзалидан Сиёб бозоригача 5 километр узунликда қурилади.

© Фото стрингераТрамваи в Самарканде
Трамваи в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Трамваи в Самарканде

"Қурилишнинг иккинчи босқичида 23,4 километр узунликдаги трамвай йўли ётқизилади. Узунлиги 12,4 километрли йўл темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Суперфосфат заводига қадар бўлади. Иккинчи йўналиш эса темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Суперфосфат кўчасига олиб боради. Бу йўлнинг узунлиги 11 километрни ташкил этади", — деб хабар берган эди компания матбуо-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ҳокимияти тирбандликлар сабабли барча трамвай йўналишларини ёпиш ва трамайларни Самарқанд шаҳрига тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Янгиликлар лентаси
0