Тошкент чорраҳаларида тўхташ чизиқларига махсус белгилар ўрнатилади

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишДвижение транспорта в городе Ташкенте
Движение транспорта в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"STOP" сўзи ёзилган ишора белгиси светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентнинг қоидабузарликларни қайд этиш камералари ўрнатилган чорраҳаларида "Стоп-чизиқ" белгиларини ўрнатиш бошланади, деб хабар берилди Тошкент ИИББ ЙҲХБ ўтказган брифингда.

"STOP" сўзи ёзилган ишора белгиси светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

Бундан ташқари, тўхташ чизиқлари яхши кўринмай қолган чорраҳаларда чизиқларни янгилаш бўйича ишлар давом эттирилади.

Видеокузатув камералари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент йўлларидаги камералар: тест синовидаги биринчи хатоликлар

Ўзбекистон пойтахтида йўлларга белги қўйишда синов тариқасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган махсус бўёқлардан фойдаланилмоқда. Бу бўёқ совуқ ҳароратда ҳам асфальт юзасида сақланиб туради. Агарда тажриба ўзини оқласа, мамлакат йўлсозлари мазкур бўёқдан кенг миқёсда фойдаланадилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 мартидан пойтахтнинг 115 чорраҳасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи видеокамералар тизими ишга тушди. Икки ҳафта давомида тизим томонидан 45 мингдан ортиқ қоида бузишлар қайд этилди. Қоида бузувчиларнинг манзилларига жарима тўлови ҳақида хабарномалар жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0