ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россиянинг Ульяновск шаҳрида портловчи қурилмалар ва қуроллар сақлагани учун Ўзбекистон фуқароси озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар қилди Ульяновск вилояти прокуратураси матбуот-хизмати.
Таъкидланишича, 34 яшар вақтинча ишсиз Салмон Ўзгаришов бир нечта қўлбола граната, жанговар портловчи қурилмалар, қўлбола тўппончани ноқонуний тарзда харид қилган.
Хабарда Ўзгаришов ўлимга олиб келувчи ушбу қурилмаларни ўзи истиқомат қиладиган квартирада сақлагани айтилган.
"2016 йилнинг 26 декабрида регионал Федерал Хавфсизлик Хизмати бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир вақтида ёвуз ниятли бу шахс қўлга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган", — дейилади прокуратура хабарида.