ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Урал транспорт прокуратураси 28 кг героин контрабандаси учун қидирувда бўлган 43 яшар Ҳолиқов Караматуллони Ўзбекистонга топширди, деб хабар қилди Россия Бош прокуратураси матбуот-хизмати.
"Текширув давомида аниқланишича, 2009 йилнинг май ойида Ҳолиқов Ўзбекистон ҳудудида 3 кг героинни пуллаган. Бундан ташқари, 2009 йилнинг сентябрида Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишга уриниши чоғида Тожикистондан 28 кгдан ортиқ героинни контрабанда йўли билан олиб киришга урингани учун шериклари билан биргаликда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган, аммо улардан Россияда яширинишга муваффақ бўлган. 2016 йилнинг августида эса айбланувчи транспорт полицияси ходимлари томонидан Екатеринбургдаги "Кольцово" аэропортида қўлга олинган", — дейилади хабарда.
Айни вақтда Ҳолиқов Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилгани хабар қилинган.