АҚШ Шимолий Кореяни террорга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қайтармоқчи

© REUTERS / KCNAШимолий Корея томонидан баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши
Шимолий Корея томонидан баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ конгресси вакиллик палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси бир овоздан Шимолий Кореяни террорга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қайтариш учун овоз берди

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. АҚШ Конгресси Шимолий Кореяни террорга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қайтармоқчи, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, АҚШ конгресси вакиллик палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси бир овоздан Шимолий Корея террорга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қайтарилиши учун овоз берган.

Америка ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг сабри тугади: Шимолий Корея зарба ейди
Бундан ташқари, қўмита, КХДРга нисбатан санкциялар кучайтирилиши ва континентлараро баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши қаттиқ қораланиши тарафдори эканини маълум қилган.

Қўмита раиси республикачи Эд Ройсга кўра "бугун таклиф қилинган чоралар КХДРни террорга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига такроран киритиш борасида аниқ қарорга келишга туртки бўлади".

Эслатиб ўтамиз, 1987-йил Жанубий Кореяга қарашли йўловчи самолёт портлатилгач Шимолий Корея Американинг террорга ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатига киритилган. 115 киши ҳалок бўлган бу портлаш КХДР махсус хизмати агентлари томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади. 2008 йилда Американинг собиқ президенти Жорж Буш маъмурияти КХДР террор ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатидан ўчирилганини маълум қилган. Бу қарор МАГАТЭ (атом энергияси бўйича халқаро агентлик) экспертлари Пхеньян томонидан эълон қилинган ядро объектлари ҳақида маълумот олишлари мумкинлиги ҳақидаги келишувдан сўнг эълон қилинган.

Айни кунда Американинг "террорни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига" Эрон, Сурия ва Судан киради.

Янгиликлар лентаси
0