ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон КХДРга қарши куч ишлатилиши эҳтимоли борлигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
Тиллерсон, Шимолий Корея Жанубий Кореяга ва у ерда жойлашган америка қўшинларига таҳдид қиладиган бўлса, КХДРга нисбатан ҳарбий чоралар кўрилиши мумкинлигини таъкидлаган.
"Биз бу муаммони ҳарбий тўқнашувгача олиб боришни хоҳламаймиз, аммо Шимолий Корея Жанубий Корея ва америка қўшинларига таҳдид қилувчи ҳаракатларни қўлласа, у ҳолда жавоб чоралари кўрилади", — деб айтган Тиллерсон.
Тиллерсон бу гапларни Жанубий Корея ТИВ раҳбари Юн Бён Се билан музокаралар чоғида айтган, деб ёзган нашр.