ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси Сеулга ҳамда Тинч океанида жойлашган Америка ҳарбий базасига қарши ядро қуролини қўллаши мумкин, деб хабар қилмоқда Коея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея Бош штаби вакилига таянган ҳолда.
"Шимолий Корея халқ армиясига қарашли ядро боеголовкалари жазо тариқасида Сеулни кулга айлантиради", — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.
Шимолий кореялик ҳарбийлар, шунингдек, агар ўртадаги қарама-қаршилик ўта танг ҳолатга келса ва яриморол устидан АҚШ бомбардимончи самолётлари учишни тўхтатмаса, улар Гуам оролида жойлашган Америка ҳарбий базасини "ер юзидан сидириб ташлашини" эълон қилдилар.
"20 йил ичида(1996 йилдан буён) биринчи маротаба Американинг В-1В бомбардимончиси Корея яриморолида қўнди", дейилган эди қўмондонлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябр куни Шимолий Корея, ўзининг навбатдаги, КХДР тарихидаги энг йирик, ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида эълон қилган эди.