Мирзиёев буйруғи: махсус отрядлар Айдар кўл ҳудудини браконьерлардан тозалайди

Oбуна бўлиш
Мирзиёев Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат махсус отрядлар ташкил қилиш ва кўл ҳудудини броконьерлардан тозалаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тўдакўл сув омбори ҳавзасида Вьетнам технологияси асосида йилига минг тоннадан зиёд балиқ етиштириш мўлжалланмоқда. Натижада вилоятда балиқ етиштириш кўрсаткичи йилига 8,5 минг тоннага етказилади. Бу ҳақда  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Навоий  вилоятида  сўзлаб беришди ва уни  балиқчиликни ривожлантириш лойиҳалари  билан таништиришди.

Ондатра - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ондатра браконьерлари қўлга олинди
Мирзиёевга Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Ушбу ҳавзалардан фойдаланишни тартибга солиш, ноқонуний балиқ овлашга чек қўйиш, бу ерда инкубация цехлари ташкил этиш ҳисобига етиштирилаётган балиқ ҳажмини келгуси уч йилда 20 минг тоннага етказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Кўл ҳавзасида балиқ етиштириш бўйича Ўзбекистоннинг барча вилоятларига 14 ҳудуд ажратиб берилди.

Мирзиёев Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат махсус отрядлар ташкил қилиш ва кўл ҳудудини броконьерлардан тозалаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Етиштирилган маҳсулотни экспорт қилиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0