ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Эрон Мудофаа вазири Ҳусайн Дехган АҚШга Форс қўлтиғини тарк этишни ва бошқа давлатлар жиғига тегишни бас қилишни маслаҳат берди. РИА Новости хабари асосида.
"Ахир ўзингиз ўйланг, қуролланган босқинчи кимнингдир уйига кириб, қизил поёндоз ёзишларини кутиши ақлга сиғадиган нарсами? Бу замонавий дунёнинг ёввойиликларидан бири", — деган вазир.
АҚШ ва Эрон муносабатлари ҳукумат тепасига Дональд Трамп келганидан сўнг анча зиддийлашган. Американинг янги президенти яқин шарқдаги ушбу мамлакатга ундан олдинги президент Барак Обама сингари сахий муносабатда бўлмаслигини маълум қилган. Оқ уйнинг янги раҳбари Теҳрон билан 2015 йилда халқаро воситачилар ёрдамида эришилган ядровий битимга танқидий муносабатдалигини яширмаяпти.
Ҳужжатга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши тинчлик характеридаги ядровий дастур эвазига Эрондан иқтисодий ва молиявий санкцияларни бекор қилиши айтилган.