ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) АҚШнинг Теҳронга баллистик ракета синови туфайли киритган санкцияларига жавобан ҳарбий машқларни бошлаб юборди, деб хабар қилган РИА Новости.
Sepahnews сайтида келтирилишича шанба куни эрталаб бошланган ИИПК ҳарбий-космик кучлари машғулотлари Эроннинг ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тайёрлигини намоён қилмоғи керак.
Машғулотларда қўлланилаётган шиорларда "санкциялар ва таҳдидларга нисбатан нафрат" деган сўзлар қулоққа чалинади, дейилган хабарда.
Ҳарбий машқларда катта ва ўрта масофадаги турли ракета ва радиолокациятизимлари ишлатилган.
Машғулотлар давомида "Тебес", "Сайёд-2", "Севвом-э Хордад" сингари ракета мажмуаларидан фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон 29 январ куни ўрта масофадаги баллистик ракетани синовдан ўтказган эди.
Теҳроннинг бу ҳатти-ҳаракатларига жавобан АҚШ жума куни санкциялар рўйхатини кенгайтирди.