Эрон АҚШ фуқароларига виза беришни тўхтатди

© AFP 2023 / CARL COURTЭрон элчихонаси
Эрон элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Трамп имзолаган ҳужжатга қарши равишда, Эрон АҚШ фуқароларига ўз ҳудудига киришни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Эрон АҚШ фуқароларига виза беришни тўхтатади, деб хабар қилди мамлакат ташқи ишлар вазири Мохаммад Джавад Зариф, РИА Новости хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Суриялик қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиш ва Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Йемен, Ливия ва Сомали фуқароларини АҚШга киришини чекловчи қарор қабул қилган эди.

"Биз бунга жавобан Эронга келаётган амеркиаликларга виза бермаймиз… Бундан мустасно ҳолатлар бўладиган бўлса, улар Эрон ТИВи томонидан алоҳида кўриб чиқилади", — деди Мохаммад Зариф бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Трамп президентлик курсисида имзо чеккан ҳужжатлардан биринчиси бўлган, миграцияни чекловчи ушбу қарор дунёнинг айрим мамлакатларида ва АҚШнинг кўпгина штатларида норозиликлар келтириб чиқарди. АҚШнинг 15 штати Бош прокурорлари Трампнинг ушбу қарорини ноқонуний деб топишди.

Янгиликлар лентаси
0