ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат мажлисига кечикиб келган қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачевга танбеҳ берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Александр Николаевич (Ткачев — таҳр.) ҳукумат мажлисига кечикиб келиш ярамайди. Биз сизни кутиб қолдик. Мен кеча сафардан кеч қайтганим билан, мана бугун вақтида жойимдаман, сизни эса кутишга тўғри келди. Ҳар жойингизга будильник қўйинг унда", — дея вазирга танбеҳ берган Медведев ҳукумат мажлисини бошлар экан.
Нашр хабарига кўра, бир кун олдин Россия президенти Владимир Путин Дмитрий Медведев билан биргаликда Франц Иосиф ери архипелагини кўздан кечиришган.
"Россия раҳбари ва Бош вазир Арктикада тозалик ишлари қандай амалга оширилганини кўздан кечиришди", — деб хабар қилган нашр. Ўшанда Медведев Архангельскда Акртика форуми иш бошлашини ва унда Қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев ҳам қатнашишини айтиб ўтган.