Медведев ва Арипов иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ Д.Медведев
Премьер-министр РФ Д.Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви 28 март куни Москвада бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. 28 март куни Москвада Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов икки мамлакатнинг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлиги масаласини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда РИА Новости ҳукумат матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

"Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан боради.

Янгиликлар лентаси
0