ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Одноклассники ижтимоий тармоғи интернет-дўконлар ва брендларнинг маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилган кўргазма майдончаларини синовдан ўтказмоқда, деб хабар қилди ОК матбуот-хизмати.
Кўргазмага гуруҳ маъмурлари алоҳида маҳсулотлар, ҳамда товар ва хизматлар туркумини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ҳар бир эълон учун нарх, таъриф ва суръатлар қўшиш мумкин бўлади. Шунингдек гуруҳ маъмури янги маҳсулотларни тўғридан тўғри гуруҳ янглиликлар тасмасида намойиш этилишини созлаши мумкин.
Фойдаланувчилар гуруҳларида чоп этилган эълонлардан фарқли ўлароқ дўконлар маҳсулотлари қўйилган эълонлар муддатсиз бўлади. Гуруҳларда маҳсулотларни жойлаштириш бепул.
Маҳсулот ёки хизматларга гуруҳ чати орқали, эълондаги "Боғланиш" тугмаси ёрадмида, буюртма берса бўлади. Сотувчилар буюртмаларни қабул қилиш учун ботларни созлашлари ва уларни Одноклассникининг очиқ "API"си орқали хабарлар билан ишловчи тизимларини интеграция қилишлари мумкин бўлади. "Боғланиш" тугмасига эга эълонни промо-пост сифатида Одноклассники тасмасида "myTarget" платформаси орқали тарғиб қилиш имконига эга бўлади. Ҳозирги вақтда маҳсулотлар кўргазмаси фақат ижтимоий тармоқнинг веб кўринишида ишламоқда. Яқин вақтда у мобил қурилмаларда ҳам мавжуд бўлади.