Руҳоний: Эрон ва Россия стратегик ҳамкорлик бўсағасида турибди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЭрон президентининг Россияга ишчи ташрифи
Эрон президентининг Россияга ишчи ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ва Россиянинг ҳар томонлама ҳамкорлик йўлидаги муносабатлари стратегик ҳамкорлик томон йўналмоқда, деб таъкидлади Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Эрон ва Россия стратегик ҳамкорлик бўсағасида турибди, деб баёнот қилди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Россияга уюштирган ишчи сафари давомида.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар, иқтисодий нуқтаи назардан, савдо алоқалари ҳамда туризм ривожланиши нуқтаи назаридан икки ёқлама муносабатларда ўсиш бўлганидан далолат бермоқда. Сўнгги ойлар давомида қабул қилинган қарорлар биз, иқтисодий, маданий, илм соҳасидаги алоқаларда ҳар томонлама ривожланиш йўлида турганимиздан, стратегик муносабатлар томон илгарилаётганимиздан далолат бермоқда", — деди у Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган музокаралар якуни бўйича баёнот берар экан.

Ушбу учрашув чоғида томонлар турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 16 та ҳужжат имзолашган.

Эронда баллистик ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШ санкцияларига нисбатан нафратини намойиш қилмоқда
Хусусан, "Росатом" давлат корпорацияси ва Эрон атом энергия ташкилоти билан ядровий моддаларни ташиш соҳасида ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, ёнилғи-энергетика мажмуаси бўйича "Газпром" ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳамфикрлик меморандуми ва махфийлик ҳақида келишув, "Росгеология" ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасида ҳамфикрлик меморандуми, Россия ва Эрон энергетика вазирликлари ўртасида электр энергияни сотиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ҳамфикрлик меморандуми имзоланди.

Томонлар, шунингдек, Россия темир йўллари ва "Эрон Ислом Республикаси темир йўллари" ўртасида темир йўлларини электрлаштириш бўйича стратегик ҳамкорлик меморандумини ҳамда Гармсар — Инче Бурун темир йўл қисмининг электрлаштирилиши ва Россия қурилмалари ҳамда локомотивларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди

Теҳрон шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Эрон билан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиради
Бу ҳужжатлардан ташқари, Россия ва Эрон фуқароларининг визасиз сайёҳлик гуруҳлари сафарлари ҳақида келишув, икки давлатнинг спорт вазирликлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандум, қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, Россиянинг аккредитациялаш федерал хизмати ва Эроннинг аккредитациялаш миллий маркази ўртасида ҳамфикрлик меморандуми, икки давлатнинг тегишли вазирликлари ўртасида алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ҳамфикрлик меморандуми ҳамда "Росконгресс" жамғармаси ва Эрон савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0