ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Россия ТИВ матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Григорий Карасин ва Саидикром Ниёзхўжаев икки томонлама муносабатлар ҳамда 7 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасидаги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтамиз, апрлеь ойида Шавкат Мирзиёев Россияга давлат раҳбари сифатидаги илк расмий ташрифини амалга оширади.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг айтишича, ўзаро муносабатларни ривожлантиришга ҳар икки мамлакат улкан эътибор қаратмоқда ва бўлажак учрашув бунинг яққол далилидир.