Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор

Oбуна бўлиш
ЖЧ-2018 саралаш босқичида Сурияга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш учун ҳали барчи имкониятлар йўотилманини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи 3 турида Сурияга қарши бўлиб ўтган ўинда Ўзбекистон термасининг мағлубиятидан сўнг жамоа мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қуйидаги изоҳни берган эди.

Акция против проигрыша национальной сборной по футболу - Sputnik Ўзбекистон
"Babayan out" ёхуд фанатларнинг сабр косаси тўлди

“Бугун футбол кўрмадик, боиси майдон ҳолати унчалик яхши эмас эди. Бугунги шароитларни ҳисобга олиб, яхшироқ ўйин намойиш этиш ва характер кўрсатишимиз талаб этилган эди. Бугунги мағлубиятдан афсусдамиз, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон учинчи ўринда ва имкониятларини йўқотмаган. Биз олдинга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда оптимал таркибда майдонга тушамиз ва албатта, ғалаба қозонамиз. Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилишди ва бор кучлари билан ўйнашди. Уларга эътирозим йўқ”, — дейди Бабаян.

“Гуруҳдаги терма жамоаларда олдинга ҳаракат қилишлари учун яхши имконият бор. Ўйлайманки, барча кураш ҳали олдинда ва барча жамоаларда яхши имконият бор. Кейинги ўйинда Қатарга қарши ўйнаймиз. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва умид қиламанки, Қатарни юта оламиз”, — дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

Ушбу ўйин натижаларига қарамасдан Ўзбекистон жамоаси гуруҳда учинчи ўринда қолмоқда. Олдинда Эрон ва Жанубий Корея жамоалари.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 қоидаларига кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ЖЧнинг финал бўлимига чиқади. Учинчи ўрин эгаллаган терма жамоалар эса "уйда ва меҳмонда" тартибида ўзаро учрашувлар ўтказишади. Икки учрашув бўйича ғолиб бўлган жамоа КОНКАКАФ жамоалари билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0