ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия Федерацияси раҳбари Дмитрий Медведев 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Москвада қабул қилади. Бу ҳақда Россия ҳукумати расмий сайтида хабар қилинди.
Томонлар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий масалаларини муҳокама қиладилар.
"Россия Федерацияси Раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иқтисодий ҳамкорликка оид масалалар, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қиладилар", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга апрел ойи бошларида расмий ташриф уюштиради.