ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яқин уч йил ичида мамлакат тарихида биринчи марта эркин сайёҳлик зонаси яратилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Зонанинг яратилиши таклифи Давлат туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Миллий Банк томонидан ишлаб чиқилган.
Ушбу иншоотлар бу қадимий заминга ташриф буюрган хорижий сайёҳларга куну тун хизмат кўрсатади. Меҳмонлар бу ерда миллий ва дунё таомларини татиб кўришлари, дўконлардан сувенирлар ва бошқа маҳсулотларни харид қилишлари, кўнгилочар масканларда дам олишлари мумкин бўлади.
Лойиҳада "Боқий Бухоро" ЭСЗ иштирокчилари Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги 4853-сонли ПҚда кўзда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиши қайд этилган.
Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тахминан жорий йилнинг 1 июлидан бошланади ва 2018 йилнинг март ойидан лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушиши таъминланади.