Ўзбекистонда намунавий сайёҳлик маҳаллалари ташкил этилади

Oбуна бўлиш
Бу масканлар вилоятларнинг турмуш тарзи, ҳунармандлик ва пазандалик анъаналарини қишлоқ ва этнографик саёҳатлар орқали хорижликларга намойиш этишга тайёр деҳқон ва тадбиркорларга ижарага берилади

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида намунавий "сайёҳлик маҳалласи" мажмуаларини барпо этиш имконияти ўрганилмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбирига ҳукуматдаги манба.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда бутун дунёда танланган таянч объектлар асосида ўзига хос муҳит яратилувчи агротуристик масканлар барпо этиш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда.

Остовы кораблей на месте высушенного Аральского моря. - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи халқаро миқёсдаги туризм масканига айланади

Ўзбекистонда, масалан, чодирли лагерлар, Хива руҳини акс эттирувчи қалъалар, Чуст ва Марғилондаги ҳунармандлар маҳаллалари, Македонский оёғи етган манзиллар, Сурхондарёдаги будда қадамжолари ана шундай масканлар вазифасини ўташи мумкин.

"Ҳозирда замонавий қурилиш ашёларидан фойдаланган ҳолда анъанавий меъморчилик услубида бунёд этиладиган намунавий сайёҳлик маҳаллаларини ташкил этиш ташаббуси ўрганиб чиқилмоқда. Бу масканлар вилоятларнинг турмуш тарзи, ҳунармандлик ва пазандалик анъаналарини қишлоқ ва этнографик саёҳатлар орқали хорижликларга намойиш этишга тайёр деҳқон ва тадбиркорларга ижарага берилади", — деди суҳбатдош.

Тегишли давлат идоралари ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилаётган яна бир йўналиш бу фермер хўжаликлари ҳудудида агроэтноқишлоқ шаклидаги модел бирлашмаларни ташкил этишдир. Бу ерда миллий қишлоқ хўжалик ва пазандалик маҳсулотлари — ширинлик ва қуритилган мевалар, вино маҳсулотлари, янги узилган мева-сабзавотлар, палов, шашлик каби дунёга машҳур ўзбек таомларидан тотиб кўриш мумкин бўлади.

Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева - Sputnik Ўзбекистон
Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп

Барча таклифлар ўрганиб чиқилиб тахминан икки йил ичида агротуризм ва қишлоқ туризмини ривожлантириш бўйича махсус давлат дастури ишлаб чиқилади.

Мутахассисларнинг эътирофича, бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши жаҳон миқёсида талаб кучайиб бораётган қишлоқ жойлар туризмини Ўзбекистонда кенг жорий этиш имконини беради. Бундан ташқари, бу вилоятларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.

Янгиликлар лентаси
0