Ўзбекистон ТИВда Саудия Арабистони элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968Ўзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасида фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 24 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шаяни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Япония бош вазири Синдзо Абэ Саудия Арабистони ыироли Салман ибн Абдель Азиза аль-Саудни кутиб олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони қироли Японияга 10та самолёт билан келди
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасида фикр алмашилди.

Учрашувда элчининг 2011−2017 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамлангани эътироф этиди.

Элчи, ўз навбатида, дипломатик фаолиятида амалий кўмак кўрсатилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0