ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Шавкат Мирзиёев сиёсий бошпана тақдим этиш механизмини ишлаб чиқишни буюрди.
Мирзиёевнинг 1 мартда чиқарилган Ўзбекистон Республикаси президенти девонини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонига мувофиқ, аппарат тузилмасида сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати ташкил этилиб, у 2 ой муддатда Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун киритиши лозим.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 22-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин", — дейилади Фармон матнила.