Красноярск Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр

© krskstate.ru / Олег КузьминГубернатор Красноярского края Виктор Толоконский и хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов
Губернатор Красноярского края Виктор Толоконский и хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Красноярск ўлкасида бўлди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Красноярск ўлкаси губернатори ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар кўплаб йўналишларда ҳамкорликни тиклаш ва ривожлантириш лозимлигини таъкидлашди, деб хабар бермоқда ўлка расмий портали.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Равшанбек Матчонов, компания ва корхоналар раҳбарларидан иборат делегацияга Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилик қилди.

© krskstate.ru / Олег КузьминЎзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги делегация
Делегация Узбекистана во главе с чрезвычайным и полномочным послом Узбекистана в РФ Бахромом Ашрафхановым в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги делегация

"Биз учун турли: иқтисодиёт, тиббиёт, таълим соҳаларидаги ҳамкорлик жуда муҳим ва манфаатли, — деди Красноярск ўлкаси губернатори Виктор Толоконский. — Ҳозирда ҳудудимизда янги аэропорт қурилмоқда, бу янги йўналишлар очилиши учун омил бўлади. Ўзбекистоннинг табиати, қадимий ёдгорликлари, тарихий масканлари бизнинг сайёҳларимизда катта қизиқиш уйғотади".

Унинг айтишича, Красноярскдагилар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва халқ ҳунармандчилиги ўлкада бўлиб ўтадиган фестивалларда, жумладан машҳур "Сибирь олами" фестивалида намойиш этилишидан хурсанд бўлишади. Ёшлар эса "Бирюса" таълим форумида ўзаро билим алмашишлари мумкин бўлади.

Хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахмонов (слева) - Sputnik Ўзбекистон
Андижон ва Новосибирск ўртасида "яшил йўлак" яратилади

Толоконский учрашув иштирокчиларини 14-Красноярск иқтисодий форумига таклиф этди ҳамда 2019 йилги Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегациясини кўришга умид билдирди.

Ўз навбатида Баҳром Ашрафхонов бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик улкан истиқболга эга эканлигини эътироф этди. Ва бу ҳамкорлик ўзаро ишонч, ҳурмат ва очиқлик тамойиллари асосида ривожланишда давом этади.

Ўзбекистон делегациясининг ташриф дастуридан Красноярскдаги озиқ-овқат, енгил ва ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналари, ўлкадаги халқлар дўстлиги уйларига сафар қилиш, Марказий Сибирь савдо-саноат палатасида учрашув ўтказиш ҳамда "Енисей" халқаро туристик кўргазмасида иштирок этиш ўрин олган.

© krskstate.ru / Олег КузьминВиктор Толоконский, Баҳром Ашрафхонов, Шуҳратбек Абдураҳмонов
Виктор Толоконский, Бахром Ашрафханов, Шухратбек Абдурахмонов - Sputnik Ўзбекистон
Виктор Толоконский, Баҳром Ашрафхонов, Шуҳратбек Абдураҳмонов

Красноярск ўлкаси ва Ўзбекистон ўртасида саноат ва савдо соҳасида алоқалар ўрнатилган. Сибирь федерал университети ва Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасида фан ва маданият соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар тузилган.

Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм соҳасидаги ўзаро лойиҳалар истиқболли йўналишлар ҳисобланади. Красноярск ўлкасидаги савдо тармоқлари Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берилишига қизиқиш билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0