Ўзбекистон мактабларида ўқув йили 1 ҳафтага узайди

© SputnikИслом Каримов таҳсил олган мактаб
Ислом Каримов таҳсил олган мактаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни кунда барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа деб, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўрта таълим ҳақидаги янги Низомига мувофиқ Ўзбекистон мактабларида ўқув йили 33 ҳафтадан 34 ҳафтага узайди.

Ўқувчилар учун ўқув йилининг бошқа вақтинчалик параметрлари ҳам ўзгарди. Шу билан бирга кузги ва баҳорги таътил муддати ҳам қисқарди. Мазкур муддат биринчи синфлар учун сақланганига қарамай, уларга ҳам тузатишлар киритилди.

Ўзбекистонлик болалар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътиллари бир кун кўпроқ бўлади
Кузги таътил муддати 8 дан 6 кунга, баҳорги таътил эса 10 дан 7 кунга қисқартирилган бўлса, қишки таътил 11 дан 14 кунга кўпайтирилди, дея хабар беради UT нашри.

Биринчи синфлар учун ўқув йили муддати белгиланган бўлишига қарамай, уларга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Улар учун ўқув йилининг давомийлик муддати 30 ҳафтадан 33 ҳафтага оширилиб, улар илгаригидек февраль ойида қўшимча таътилга чиқишади.

Бу ўзгаришлар киритилди. Бундан ташқари, илгари педагогик кенгаш тарафидан беш кунлик қилиб белгиланган ўқув ҳафталиги қатъий равишда 6 кунликка ўзгарди. Ҳозирда фақатгина биринчи синфларга нисбатан тегишли қарор чиқарилади.

Айни кунда барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа деб, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0