Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътиллари бир кун кўпроқ бўлади

Oбуна бўлиш
Таътил 27 мартгача давом этади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинган 20 мартдан баҳорги таътилга чиқадилар. Режа бўйича бу кунга мўлжалланган дарслар янги чоракнинг бошқа кунлари ўтказилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигида маълум қилдилар, деб хабар қилган НАЭСМИ.

Таътил 27 мартгача давом этади.

Қолдирилган дарс соатларини вазирлик қўшимча дарс сифатида 28-31 март ўқув кунларига тақсимлашни тавсия этди.

Янгиликлар лентаси
0