ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Британия компанияларидан бири чўккан "Титаник" кемасини шахсан томоша қилишга таклиф қилмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Компания режасига кўра, саккиз кунлик саёҳат маршрути Канаданинг Ньюфаулендидан бошланиб, айнан мана шу жойдан саёҳатчилар "Титаник" ғарқ бўлган манзилга олиб келинади.
Сайёҳлар титан ва углеводород толаларидан ясалган махсус батискафда 3200 метр чуқурликка, яъни кема қолдиқлари ўрин олган жойга олиб тушилади.
Экзотик саёҳат учун чипталар 105 минг доллардан сотилиши айтилмоқда.
Аммо айни вақтда чипталарнинг барчаси сотиб бўлинганлиги қўшимча қилинган.
Blue Marble Privateкомпанияси томонидан ташкил қилинаётган саёҳат афсонавий кемани сўнгги бор кўриш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. 2016 йилда олимлар 15-20 йил ичида кема қолдиқларини йўқ қилиб юборишга қодир экстремофил-бактерияларни аниқлаганлар, деб хабар қилган нашр.