ОАВ: коинотнинг энг бой 8 кишиси Ойга саёҳат қилиш истагини билдирди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишОй
Ой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Орбитал станцияга космик-сайёҳларни юбориш билан шуғулланувчи Space Adventures компанияси Ой атрофини ўз кўзлари билан томоша қилиш истагида бўлган мижозларни 2010 йилдан буён қидириб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Саккиз киши модернизация қилинган "Союз" космик кемаси бортида Ойга сайёҳат уюштириш истагини билдирди, деб хабар қилган "Известия" нашри. РИА Новости хабари асосида.

Нашрда айтилишича, бу ҳақда "Энергия" ракета-космик корпорацияси бош директори Владимир Солнцевнинг ўзи хабар қилган.

Орбитал станцияга космик-сайёҳларни юбориш билан шуғулланувчи Space Adventures (SA) корпорацияси Ойни ўз кўзлари билан томоша қилиш истагида бўлган мижозларни 2010 йилдан буён қидириб келаётган эди, дейилади хабарда.

"Бизда "Союз" фазо кемасини модернизация қилиш бўйича дастлабки лойиҳаси бор. У ойга экспедициялар ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда яратилган. Шу тариқа, модернизация қилинган "Союз" Ойга қисқа саёҳатни амалга ошириши мумкин. Ҳозирда бизга Ер сайёраси йўлдошини томоша қилиш истагини билдирган саккиз нафар мижоз мурожаат қилган. Улар бу саёҳат учун катта пул тўлашга тайёр эканликларини билдирганлар", — деб қўшимча қилган компания раҳбари.

Бош директорнинг сўзларига кўра, Ойга саёҳат уюштириш истагини билдирган биринчи киши бу режиссёр Жеймс Кэмерон бўлган. Бундан ташқари, япониялик бир оила ҳам бу саёҳатга қизиқаётганини билдирган. "Энергия" ракета-космик корпорацияси, сайёҳлар сони етарлича йиғилиши билан кенг кўламли ишни ҳаётга татбиқ этишга киришиши маълум қилинмоқда.

SA компаниясидаги манбанинг нашрга берган хабарига кўра, ҳозирда Ойга саёҳат учун чипта нархи 150 миллион доллардан 120 миллион долларга туширилган.

"Бу лойиҳага қизиқиш бор. Одамлар ноёб тажриба учун катта пул тўлашга рози. Ҳозирда компания ўз мижозларини Ойга илк саёҳат 2020 йилга қадар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилмоқда", — деган суҳбатдош.

"Энергия" ракета-космик корпорацияси — Россияда бошқариладиган космик тизимлар бош ташкилотидир. Корпорация автоматлаштирилган космик ва ракета тизимларини, космик бўлмаган соҳаларда фойдаланиладиган юқори технологияли тизимларни яратиш устида иш олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0