Самарқандда арзон кўчат ва уруғлар ярмаркаси бўлиб ўтди

© Sputnik / Игорь Чабаненко / Медиабанкка ўтишКўчатлар
Кўчатлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида аҳолининг мевали дарахт ва ток кўчатлари ҳамда полиз ва сабзавот экинлари уруғларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма автодўконлар ярмаркаси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Арзон нархдаги кўчат ва уруғлар Cамарқандда бўлиб ўтган ярмаркада намойиш этилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Хабарга кўра, Самарқанд шаҳрида аҳолининг мевали дарахт ва ток кўчатлари ҳамда полиз ва сабзавот экинлари уруғларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма автодўконлар ярмаркаси ташкил этилди.

Зотдор қорамоллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга 40 литргача сут берадиган наслли қорамоллар келтирилади
Ярмаркада 70 га яқин микроавтобусда 20 турдан зиёд кўчат ва уруғлар ҳамда қишлоқ хўжалиги учун зарур бўладиган иш қуроллари намойиш этилди. Харидорларга қулайлик яратиш учун ҳар бир автомашинада тўлов терминаллари жорий қилинган.

"Мазкур кўчма дўконлар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида арзон нархларда дарахт кўчатлари ҳамда сабзавот уруғлари савдосини йўлга қўяди, – деган марказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Рашид Ниятов. – Барча маҳаллаларни қамраб олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Харидорларга маҳсулот танлашда кўмаклашиш мақсадида уруғ ва кўчатларни етиштирган тадбиркор ва фермер хўжаликлари вакиллари жалб қилинди".

Ярмаркада вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0