ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. АҚШ ҳукумати самолётларда электрон қурилмаларни олиб ўтишни таъқиламоқчи, деб хабар қилди РИА Новости.
Гап Америкага парвоз қиладиган ўнлаб халқаро авиарейслар ҳақида бормоқда. Британиянинг Guardian нашри хабарига кўра, АҚШ транспорт хавфсизлиги маъмурияти 13 мамлакат авиакомпанияларидан, шу жумладан Суадия Арабистони ва Иордания авиакомпанияларидан ҳам махфий равишда самолёт йўловчиларига электрон қурилмаларни олиб ўтишни таъқиқлашни талаб қилган.
Чекловлар Миср, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ва БААдан учадиган рейсларга жорий қилиниши айтилмоқда.
Таъкидланишича, бундай чора террорчилик хавфи юзасидан қабул қилинган.
Таъқиқ ҳақида бугун, 21 март куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Нашрда ёзилишича, таъқиқ ҳажми мобил телефондан катта бўлган электрон қурилмаларга жорий қилинади.