Баҳорги йўналиш: Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий Наврўз

© РИСИИгорь Николайчук
Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатлари Наврўзни кўтаринкилик билан нишонлашмоқда, деб ҳисоблайди сиёсий эксперт Игорь Николайчук

Наврўз ажойиб байрам. У нафақат форс ва туркий халқларда Янги йилнинг расман кириб келиши туфайли (аслида бу ҳам муҳим), балки табийтнинг уйғониши, янги умидлар ва келажакка ёрқин муносабат пайдо бўлиши туфайли ҳам ажойиб.

Янги умидлар эса, асоссиз жойда пайдо бўлмайди. Улар воқелик, мавжуд вазиятга мувофиқ ҳолда пайдо бўлади. "Бешлик" давлатларининг сиёсий етакчилари ва раҳбарлари халқаро майдондаги мавжуд кучлар ва уларнинг жойлашувини инобатга олган ҳолда фақат олға қадам ташлаш йўналишини танлашга тўғри келади.

Бугунги кунда мазкур минтақа мамлакатлари учун бу жойлашув кескин ўзгарди.

Бирлашув АҚШга таҳдид сифатида

Эслатиб ўтамиз, СССРнинг барча нуқтаи назарларга кўра сунъий ва ёмон ташкиллаштирилган парчаланишидан сўнг (на Қозоғистон, на Қирғизистон, на Тожикистон, на Туркманистон ва на Ўзбекистон бу жараённинг ташаббускори бўлган) собиқ совет маконидаги ҳар қандай бирлашув жараёнлари Америка Қўшма Штатларига нисбатан тўғридан-тўғри таҳдид сифатида кўрилиши шарт бўлган "Бжезинский доктринаси" вужудга келди. Америкалик сиёсатшуноснинг фикрича, бундай жараёнлар СССРни қайта тиклашга олиб келади. Бу фикрда улкан айёрлик мужассам.

Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ўз ошини ўзи пиширади

Маълумки, Совет иттифоқи ва Қўшма Штатлар бир-бирига қарши совуқ уруш олиб боришган. АҚШ стратегик режалаштиришининг ўта-ўта махфий ва ўта расмий ҳужжатларига кўра, совуқ урушдан мақсад "бор-йўғи" СССРни заифлаштириш ва унинг режимини ўзгартириш бўлган. Қайта қуришнинг уч йили ичида бу мақсадга эришилди: ҳарбий жиҳатдан Совети иттифоқи "ўтирди", советлар Европани тарк этишди, ортодоксал коммунизм ўрнини тушунарсиз еврокоммунизим, аниқроғи — маъносиз социал-демократия мафкураси эгаллади.

1988 йилда совуқ уруш тугагани эълон қилинди, Ғарб эса асосли равишда ўзини ғолиблар сафига тиркади. Шу холос. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида СССрнинг тарқалиб кетиши бу энди ички импровизация, советлар партиясининг ўйини. Жаҳон етакчилари ва уларга хизмат кўрсатувчи экспертлар (Украинада ўз манфаатларига эга бўлган Бжезинский гуруҳини ҳисобга олмаганда) "20 асрнинг йирик геосиёсий ҳалокати"дан унчалик ҳам қувонишмаган. Жаҳондаги барқарорликка путур етди, Америка эса ягона куч маркази бўла олмади (менимча, бўлишни хоҳламади). Кўп қутблилик қиммат туради, у улкан миқёсдаги уринишлар ва миллат қурбонларини талаб қилади.

Марказий Осиё мамлакатларида президентлик институти вужудга келди, АҚШ Давлат департаменти эса минтақанинг етакчи мамлакатларига қувур йўллари ва бошқа "мазали" инфраструктура лойиҳалари ҳақида булбулдек сайраб Россия билан яқинлашишга йўл қўймасликка уринган тажрибали ходимларини (масалан, халқаро муносабатларда бошқарилувчи тартибсизликлар тамойилининг "отаси" бўлган Стив Манн бир муддат Туркманистонда элчи бўлган) жўнатди.

Бироқ АҚШ маъмурияти Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида иштирок этмаслик, Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг минтақада ҳарбийларини қолдирмаслик ҳақида якуний қарорга келгач, ҳаммаси кескин ўзгариб кетди. Албатта, бу Трампнинг ғалабасидан анча олдин юз берганди.

Марказий Осиё минимализми

Вашингтоннинг Марказий Осиё бўйича ташқи сиёсатини таҳлил қилиб чиққан аналитиклар уни стратегик минимализм тамойили деб аташади. Хорижлик тадқиқотчиларнинг фикрича, бу тамойил нафақат АҚШнинг Марказий Осиёдаги инфраструктуравий лойиҳаларга, жумладан стратегик аҳамиятга эга нефть ва газ қувурларига бир доллар ҳам киритмагани ва фойдали қазилмаларни излаш бўйича инвестиция киритишга мутлақо қизиқмаганида, балки бир пайтлар ўзларининг бонг урилган "Ягона ипак йўли" ташаббусларига қарши чиқишларида ҳам кўринади.

Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон стратегик тарғибот зарбаси остида

Уларнинг тамойилларига (ҳозирда ички сиёсий мақсадларда кенг фойдаланилмоқда) кўра, Марказий Осиё мамлакатлари фақат Россия ва Хитойга кўз тиккан нобарқарор авторитар режимли давлатлар экан. Марказий Осиё мамлакатлари ўз ташқи ва ички хафвсизлигини таъминлаш учун террорчи гуруҳлар ёки диний экстремистик гуруҳлардан келадиган хатарларни бартараф этишда бирга ҳамкорлик қиладиган Россия ва ХХР билан етарлича алоқа ўрнатса бас.

Бу тамойилда таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий савдода ўз ўрнини мустаҳкамлаш, минтақада таъсир кўрсатиш учун бир-бирлари билан рақобат қилар экан. Ушбу давлатлар ҳукуматлари ўз манфаатлари учун қўшнилар билан муносабатда "россия" ёки "хитой" картасини ишга солармиш. Марказий Осиёнинг ҳеч бир давлати умумминтақавий масалаларга эътибор қаратмоқчи эмас экан.

Америкалик аналитикларнинг айтишларича, уларнинг стратегик минимализм тамойили минтақадан кетиш ёки "демократияни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш"дан воз кечишни англатмайди. Улар инсон ҳуқуқлари, давлат қурилишининг демократик асослари борасида ўзлари чизган чегарадан чиқмасликни тавсия қилиб, бу қоидани бузиш Америка дипломатиясининг кескин салбий жавобига ёки ҳатто ҳарбий арашлаувга олиб келиши мумкинлигини айтишади.

Уларнинг фикрича, "стратегик юк"нинг катта қисмини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо йирик давлатлар — минтақадаги геосиёсий ўйинчилар елкасига юклаш орқали АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш яхшироқ.

Эксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ташқи сиёсат саҳнасида қандай ролни ижро этади

Юқорида айтилганларни оддий тилга шундай деб ўгириш мумкин: "Сизлар (Марказий Осиё мамлакатлари) истаган жойингизга боришингиз мумкин ва Россия билан чуқурроқ ҳамкорлик қилишингизга ҳам қаршимасмиз. Фақат, Худо ҳаққи, сизларга қарши чиқувчилар ва демократия ҳимоячиларини қаттиқ қийнаманг, акс ҳолда эпчил ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлари бизни, Америка президентларининг ўзини қийнаб юборишади, "зўравонларга эътиборсизлик"да айблашади".

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга нисбатан Бжезинский доктринасининг тамом бўлиши Америкага нисбатан геосиёсий лаънат билан қарашни йўқ қилди. Россияга эътибор билан боқиш эса минтақадаги раҳбарларнинг эркин танлови бўлиб, менинг фикримча, бу танлов мустақил, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ҳеч қандай босимларсиз бўлади.

Янгиликлар лентаси
0