Автомобиль йўллари қўмитасига раис ва раис ўринбосари тайинланди

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 февралдаги Фармони билан "Ўзавтойўл" ДАК фаолияти тугатилиб, унинг негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилганди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг Фармони билан Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

У айни пайтга қадар Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.

Йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энди ўнқир-чўнқир йўллар бўлмайди - Мирзиёев фармони

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган яна бир ҳужжатга биноан Шуҳрат Назаров Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 февралдаги Фармони билан "Ўзавтойўл" ДАК фаолияти тугатилиб, унинг негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилди.

Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган қўмита ташкилий тузилмасига асосан, янги ташкил этилган қўмита раисининг биринчи ўринбосари — молия-иқтисодиёт, иқтисодий таҳлил ва истиқболдаги ривожланиш, саноатни ривожлантириш, халқаро алоқалар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига раҳбарлик қилади.

Янгиликлар лентаси
0