Самарқанд ва Бухоро вилоятларига янги прокурорлар тайинланди

© prokuratura.uzЎзбекистон Бош прокуратураси расмий сайти
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд ва Бухоро вилоятларига янги прокурорлар тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти прокуратурасига янги раҳбар тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бугун прокуратура ходимлари куни - Sputnik Ўзбекистон
Бугун биринчи бор прокуратура ходимлари куни нишонланмоқда
"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Зуфаров Фарҳод Маҳамаджанович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Самарқанд вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди", — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, Бухоро вилояти прокуратурасига ҳам янги раҳбар тайинлангани айтиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига мувофиқ 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Бухоро вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинлангани ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқлангани таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0