ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 1992 йилнинг 8 январида "Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари тўғрисида" қарорни имзолаган эди.
Орадан 25 йил ўтиб Ўзбекистон янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Прокуратура ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу қонун Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимини расман қабул қилганидан кейин имзолаган биринчи қонуни бўлди.Янги қонун Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан 2016 йилнинг 6 декабрда, Сенат томонидан 13 декабрд тасдиқланди.
Қонунни тасдиқлаш вақтида депутатлар янги касб байрами прокуратура органларининг келажакда янада самарали ишлашини таъминлаш ва ходимларнинг ўз вазифаларини бугунгидан ҳам виждонлироқ равишда бажаришга хизмат қилишини айтиб ўтишган эди.