Самарқандда гектар-гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлар жазога тортилди

© Flickr / tuchodiТрактор ер ҳайдамоқда
Трактор ер ҳайдамоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноқонуний эгалланган 96,3 гектар ер майдони фақатгина прокуратура аралашувидан кейин қайтарилиши таъминланган

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2016 йилда прокуратура ходимлари томонидан жойларда Ер кодекси ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда, 275 ҳолатда 207 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашрига Cамарқанд вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Cуҳроб Мажидов.

Бунда 115 ҳолатда 73,4 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланган, 61 ҳолатда 81,2 гектар майдондан мақсадсиз фойдаланилган, 25 ҳолатда 1,4 гектар ерда ноқонуний қурилишлар қилинган, 74 ҳолатда 51 гектар майдондан бошқа мақсадларда фойдаланилган. Ноқонуний эгалланган 96,3 гектар ер майдони прокуратура аралашуви билан қайтарилиши таъминланди.

Одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
"Иегова шоҳидлари" сектаси Самарқандни кўз остига олди
Хусусан, Каттақўрғон туманидаги "Исмат Мустафоев" фермер хўжалиги бошлиғи Б.Мустафоев 0,84 гектар ерни 10 кишига фирибгарлик йўли билан 5 миллион 227 минг сўмга сотган. Ургут туманидаги "Қўқони нурли чамани" фермер хўжалиги бошлиғи Н.Худойназаров фермер хўжалигига қарашли ер майдонида уй-жой қуриш учун ер бериш эвазига Т.Имомовдан 200 АҚШ доллари олган. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, ер майдонлари ажратилишида суиистеъмолчилик, фирибгарлик ва бошқа кўринишдаги қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олиш борасида ҳам қатор назорат тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Паст Дарғом туманидаги "Гўзалкент" агрофирмаси бош менежери Д.Саматов шу ҳудуддаги "Асрор Аброр Эрали Эрназар барака" фермер хўжалиги бошлиғи А.Мейлиев номидан хўжаликнинг 6,1 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш ҳақида туман ҳокими номига ариза ёзиб, фермер хўжалиги ер майдонини захирага қайтариш ҳақида ҳоким қарорини чиқаришга эришган.

Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида туман ҳокимининг қарори бекор қилиниб, ернинг фермер хўжалигига қайтарилиши ҳамда жавобгарнинг жиноий ҳаракати учун жазо муқаррарлиги таъминланди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан жойларда туман ҳокимларининг ер муносабатларига оид қарорлари мунтазам равишда ўрганилиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг бошқа мақсадларда ажратилиши ва улардан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича назорат ўрнатилган. Бу борада Ер кодекси ижроси юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасига кўра, 275 ҳолатда 207 гектар ердан ноқонуний фойдаланилганлиги ва 102 ҳолатда 1900 гектар ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланиб, 96 гектар ноқонуний эгалланган ҳамда 1769 гектар ноқонуний ажратилган ер майдонлари қайтарилиши таъминланди.

Қўлга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда фуқаролар номига сохта кредит расмийлаштирган фирибгар-банкирлар қўлга олинди
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, прокуратура ходимлари жойларда деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Халқ банки Қўшработ филиали мансабдор шахслари Ў.Исанов, Н.Расулов ва О.Ялғашев банкнинг мижози бўлган "Қўшчорваем" масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамидаги 28 миллион сўм ва "Миришкор обод боғлари" фермер хўжалигининг 37 миллион сўм пул маблағларини уларнинг розилигисиз турли хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб юборган.

Улар бу қонунбузарлиги билан фермерларнинг банкдаги ҳисоб рақамларидан 21,2 миллион сўм пулини талон-торож қилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилди.

Деҳқон ва фермерлар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш ер муносабатларига оид қонунларнинг ижроси прокуратура органларининг доимий эътиборидаги масаладир.

Янгиликлар лентаси
0