ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0…+2 даража, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +3 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +2…+7, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0…+5 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +1…+6 даража салқин, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
16-18 март кунлари Республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки бўлиши хавфи бор.
18-19 март кунлари Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел кетиши хавфи бор.