Эксперт: Марказий Осиёда очлик муаммоси йўқ, лекин "тўқлик муаммоси" пайдо бўлган

© Sputnik / Вадим ШекунУзбекская кухня пользуется у москвичей особенной популярностью. Ей отдают предпочтение многие звезды российской эстрады.
Узбекская кухня пользуется у москвичей особенной популярностью. Ей отдают предпочтение многие звезды российской эстрады. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФАО экспертларининг фикрича, иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларининг ошиши овқатланиш билан боғлиқ бошқа муаммони келтириб чиқармоқда

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Европа ва Марказий Осиёда тўйиб овқат емаслик муаммосига барҳам берилган, дейилади БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФАО) маърузасида.

Маъруза муаллифларининг маълумот беришича, минтақанинг атиги 7% фоиз аҳолиси тўйиб овқат емайди ёки зарур озуқа моддаларини етарлича истеъмол қилмайди.

Савдо маркази. - Sputnik Ўзбекистон
WWF: 2050 йилга келиб инсоният озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин

ФАО экспертларининг фикрича, иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларининг ошиши овқатланиш билан боғлиқ бошқа муаммони келтириб чиқармоқда. Минтақа мамлакатлари энди шакар, ёғли таомлар, гўшт, қайта ишланган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш ҳамда камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган касалликларга қарши курашишига тўғри келади.

"Аҳоли даромадининг ошиши билан бирга овқатланиш тартиби ўзгариши, бошоқли экинлар ўрнига турли ширинликлар, мойлар, ёғларни истеъмол қилиш ошиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз", — дейди маъруза муаллифи, ФАО иқтисодчиси Дэвид Седик.

Маърузада Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари тўйиб овқатланмасликка қарши кураш борасида юқори натижаларга эришгани қайд қилинади.

"Биз ҳозирда калория миқдори ҳақида ўйламаслигимиз керак, — дейди ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Владимир Рахманин. — Биз ҳар бир эркак ва аёл, айниқса болаларимиз соғлом овқатланиш тарзига риоя қилаётганига ишонч ҳосил қилишимиз даркор".

Янгиликлар лентаси
0