ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонга йилига 2 миллиондан ортиқ турист ташриф буюради. Бу ҳақда Москвада бўлиб ўтган республиканинг туристик салоҳияти тақдимотида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси маслаҳатчиси Отабек Бобоев маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон айниқса Россия, Япония, Хитой, Германия ва Франция туристлари орасида энг оммабоп ҳисобланади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Анвар Шарапов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев мазкур соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳафта бошида Москвадаги Экспомарказда халқаро туристик кўргазма иш бошлади. Қувонарлиси, мазкур кўргазмага ташриф буюрганларни энг кўп жалб қилган стенд айнан Ўзбекистон стенди бўлди.