MITT-2017: Ўзбекистонга кимдир ҳавас ва ҳайратда, кимдир ҳасадда қолди

© Sputnik / СтрингерСтенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017
Стенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон стенди ташриф буюрганлар учун оҳанрабога айланди - қўшни кўргазмаларда ўзбеклар шоусини ҳавас ва ҳасад билан кузатаётган кўргазма эгаларигина қолишди

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik, Антон Курилкин. Москвадаги кўргазмалар марказида анъанавий халқаро туризм кўргазмаси бошланди. Ўзбекистон ўтган йилги каби бу йил ҳам ўзининг бор мафтункорлигини намойиш этди. Янги мавсумдаги кўргазма тафсилотлари Sputnik Ўзбекистон мухбири лавҳасида.

Остовы кораблей на месте высушенного Аральского моря. - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи халқаро миқёсдаги туризм масканига айланади

Барча иштирокчи мамлакатлар ташриф буюрувчиларни ўз услубларида жалб этишга уринишди. Испан курортлари кўргазмага келганларни мультқаҳрамон-конкистадор билан суратга тушишга чорлади.

Исроил ва Қозоғистон эса тарихий эмас, замонавий технологиялар — иллюминация, ёрқин кўргазмалар ва гўзал фотосуратлар тасвирланган мониторларга урғу беришди.

Қирғизистон эса кўргазмага ўтов билан келди, ўтов ёнидаги устунда эса катта ҳарфлар билан "Қирғизистон — хорижий паспортнинг ҳожати йўқ!" деган сўзлар ёзиб қўйилганди.

Ўзбекистон эса қўшниларидан фарқли ўлароқ меҳмонларни ҳақиқий тошкент оши ва ширинликлар билан кутиб олди.

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида
Раздаточные материалы на выставке Mitt - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида

Ошпазлар сахийлик билан тарқатаётган паловни тотиб кўриш учун узун навбат пайдо бўлди. Қоринларини тўқлаган меҳмонлар Ўзбекистон туристик компаниялари кўргазмасини қизиқиш билан кузатишни бошлашди.

Биз туризм бизнесининг айрим вакиллари билан суҳбатлашдик. Самарқанддаги Shahriyor-Tour компанияси директори Раҳмон Жияновнинг айтишича, Россиядан бу шаҳарга туристлар кўп келишади. Уларнинг аксарияти москваликлар, иккинчи ўринда петербургликлар туради. Шунингдек, Ростов ва Сибирдан ҳам кўпчилик келади.

"Кейинги йилларда россиялик туристлар сони ошиб бормоқда. Мамлакатимизда туроператорлар учун борган сари имкониятлар кенгаймоқда — имтиёзлар бериляпти, давлатнинг ўзи бизни қўллаб-қувватлаяпти", — деди Жиянов.

Тошкентдаги Marco Polo туристик компанияси менежери Алиса Коноваленконинг айтишича, россиялик туристлар Ўзбекистонга ўзлари мустақил ташриф буюришади.

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида
Стенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида

Коноваленконинг сўзларига кўра, туристларнинг аксарияти тарихий масканлар билан қизиқишади. Лекин экстремал туризм, масалан, Орол денгизи бўйлаб жип-тур ёки чўлда ўтовларда тунни ўтказишга қизиқадиганлар ҳам учраб туради.

Azimut компанияси вакили эса Европа ва Россия туристлари орасидаги қизиқ тафовутни айтиб ўтди. Унинг айтишича, европалик туристларни асосан тарихий мажмуалар қизиқтиради, россияликлар эса "комплекс" саёҳатни хуш кўришади — улар тарихий масканларни ҳам кўришади, миллий ошхона билан ҳам танишишади, табиат қўйнида ҳам бўлишади.

Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия туризм бўйича келишув имзолайди

Суҳбатимизни тўхтатишга тўғри келди — Ўзбекистонга ажратилган стендда мусиқа янгради. Миллий либосдаги эркак "мусиқий чойхона"га таклиф қилди ва қўшиқ куйлай бошлади, унга рубобли созанда қўшилди.

Ташриф буюрганлар ҳақиқий мини-шоуни телефонларига тасвирга олишга тушиб кетишди: ўзбек қўшиғи, мусиқаси ва рақслари барчани ўзига чорлади.
Ўзбекистон стенди ташриф буюрганлар учун оҳанрабога айланди — қўшни кўргазмаларда ўзбеклар шоусини ҳавас ва ҳасад билан кузатаётган кўргазма эгаларигина қолишди. Айниқса, Сахалин стендига қийин бўлди — Россиянинг шарқий ўлкасига саёҳат қилишга қизиқаётганларнинг барчаси Ўзбекистон кўргазмасига кетиб қолишди.

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида
Артисты из Узбекистана на выставке MITT - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон стенди Москвадаги туризм кўргазмасида

Томоша ниҳоясига етгач, Экспомарказнинг улкан залида яна ҳаракат жонланди. Аёллардан бири эса шундай деб юборди: "Ҳа, Ўзбекистон қизитди!"

Ўзбекистон кўргазмани ҳақиқатан ҳам қизитди. Ушбу кўргазмадан сўнг Хива, Самарқанд ва Бухоро рекламага муҳтож бўлмаса-да, бу шаҳарларга келадиган туристлар сони янада ошади деган умиддамиз.

Янгиликлар лентаси
0