Самарқанд ва Бошқирдистон ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

© Fotolia / KokhanchikovУфа, Башкирия
Уфа, Башкирия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти делегацияси вакиллари ташриф доирасида XXVII "АгроКомплекс" Халқаро кўргазмаси, "Бошқирдистон Республикаси тараққиёт корпорацияси", "Уфа" саноат паркида бўлишади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошчилигидаги делегация Бошқирдистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда "Башинформ" АА хабар бермоқда. Делегацияга Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳамроҳлик қиляпти.

Россия ТИВнинг Уфадаги вакили Венер Галиакбаровнинг айтишича, ташрифдан асосий мақсад Бошқирдистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, бошқирд шерикларни излаш, томонларнинг ўзаро ташқи савдо айланмаси ҳажмини оширишдир.

Световое шоу на Спасской башне Казанского Кремля - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашади

Дастурда Бошқирдистон ҳукумати бош вазири билан учрашув режалаштирилган. Шунингдек, Самарқанд вилояти ва Бошқирдистон Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши, шунингдек B2B шаклидаги музокаралар ўтказиш, бизнес-ҳамжамият вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти делегацияси вакиллари ташриф доирасида XXVII "АгроКомплекс" Халқаро кўргазмаси, "Бошқирдистон Республикаси тараққиёт корпорацияси", "Уфа" саноат паркида бўлишади.

17 март, жума куни меҳмонлар "Башинком" ва "Бошқирдистон нефт-кимёқайта ишлаш" корхоналари фаолияти билан танишадилар.

Расмий ташриф Бошқирд асал савдо уйидаги дегустация ва "Ўзбекистон" савдо уйи фаолиятини баҳолаш билан якунига етади.

Янгиликлар лентаси
0