Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСветовое шоу на Спасской башне Казанского Кремля
Световое шоу на Спасской башне Казанского Кремля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимотини ўтказади

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Татаристонга ишчи ташриф билан борди. "Қозон" халқаро аэропортида ҳокимни Татаристон Республикаси бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди, деб хабар бермоқда республика президентининг матбуот хизмати.

Ҳиммат Оқбўтаев Татаристонга ташрифи доирасида "Олабуға" иқтисодий зонаси, "Камаз" автомобиль заводининг ишлаб чиқарувчи майдонлари, "Эйдос" ҳудудий инжиниринг тиббиёт маркази ва "Қозон" агросаноат паркига боришни режалаштирган.

Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандликлар ҳаётини яхшиловчи қатор тадбирлар амалга оширилади

Шунингдек, Самарқанд ҳокими "АТ-парк" технопарки ва Иннополис илмий шаҳарчаси мисолида минтақадаги АТ-технологиялар ривожи билан танишади.

Бундан ташқари, Оқбўтаев "Энергетика. Ресурсларни тежаш" XVIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилишида ҳам иштирок этади. Шундан сўнг у Татаристон Савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимотини ўтказади.

14 март куни Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади. Учрашув Татаристон президентининг Қозон Кремлида бўлиб ўтади. Томонлар минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0